«Райо» мухлислари «Вальекас» стадионидан воз кечишни истамаётган
Сўнгги ойларда «Райо Вальекано» атрофидаги энг долзарб масалалардан бири стадион мавзуси бўлиб турибди. Клуб раҳбарияти аренани зудлик билан таъмирлаш зарурати билан юзлашди: стадион Испания Ла Лигасининг ҳатто минимал талабларига ҳам жавоб бермай қолган, натижада жамоанинг бир нечта уй учрашувлари бошқа санага кўчирилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ вазиятни мухлислар босими янада мураккаблаштирмоқда. Улар раҳбариятдан имкони қадар тезроқ ўз уй майдонига қайтишни талаб қилмоқда.