Слуцкийнинг «Шанхай»и Чемпионлар лигасида мағлубият билан якунлади
«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида етти турдан кейин плей-офф йўлланмаси учун кураш имкониятини бой берганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият эди, бироқ бу сафар ҳам натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд вакили «Бурирам Юнайтед» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Улар биринчи бўлим бошидаёқ икки бор аниқ зарба берди: 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди.