Локателли 2:5 дан кейин ҳам «Ювентус» имконига ишонади
«Ювентус» сардори Мануэл Локателли «Галатасарай»га қарши илк учрашувда 2:5 ҳисобида ютқазилганидан сўнг ҳам жамоа кейинги босқичга чиқишига ишонишини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Турин клуби Туркиядаги баҳсда омадсиз ўйин кўрсатди. Шунга қарамай, танаффусга қадар ҳисоб 2:1 эди — Тён Копмейнерс дубл муаллифи бўлганди.
«Бугун кечқурун ёмон ўйнадик, бундай ҳолатга йўл қўйиб бўлмайди. Аммо барибир кейинги раундга чиқишимизга ишонамиз. Жавоб ўйинида бор кучимизни берамиз.