«Реал» мудофаа маркази учун асосий трансфер нишонини белгилади
Мадриднинг «Реал» клуби ёзги янгиланиш жараёнида ҳимоя чизиғини кучайтиришни асосий вазифалардан бири сифатида кўрмоқда. Diario Sport хабарига кўра, марказий ҳимоячи позицияси учун «қироллик» жамоасининг устувор номзоди «Ливерпул» футболчиси Ибраима Конате бўлди. Агар франсуз футболчи «қизиллар» билан шартномасини узайтирмаса, июн охирида битими якунлангач, у эркин агент мақомида бозорга чиқади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Конате ўтган йили ҳам «Реал»нинг энг жиддий даъвогарлари қаторида тилга олинганди...