Доннарумма дарвозабон учун энг муҳим кўникмани айтди
"Манчестер Сити" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма посбонлар учун қайси жиҳатлар энг муҳимлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
26 ёшли италияликнинг фикрича, дарвозабон учун асосий вазифа — бор кучини бериб ўйнаш ва гол ўтказмаслик. У баъзан соғлиқ хавф остида қолиши мумкин бўлса ҳам, тўпни тўрга киритмаслик учун охиригача курашиш кераклигини таъкидлади. Доннарумма энг муҳим сифат сифатида эса қўрқмасдан ҳаракат қилишни кўрсатди. Унинг сўзларини City Report келтирди.
Эслатиб ўтамиз...