Мали мураббийи Россияга қарши ўйин ҳақидаги гапларга жавоб берди
ОАВда Россия терма жамоаси баҳорда Мали билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ ҳозирча Россия футбол иттифоқи бу маълумотни расман тасдиқлагани йўқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу фонда Мали терма жамоаси бош мураббийи Том Санктфит эҳтимолий баҳс юзасидан фикр билдирди. Мутахассиснинг айтишича, у ҳозирча Россияга қарши ўйин бўйича расмий тасдиқ олмаган: маълумотлар бор, аммо аниқ ишонч йўқ.
Аввалроқ Россия ва Мали 27 март куни Краснодарда майдонга тушиши мумкинлиги қайд этилганди.