«РБ Лейпциг» тажрибали дарвозабон Гулачидан вақтинча айрилди
«РБ Лейпциг»нинг асосий дарвозабони Петер Гулачи камида бир ярим ойга сафдан чиқди. Бу ҳақда шарқий германияликлар матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Венгриялик посбон яқинда Бундеслигада «Вольфсбург»га қарши уй учрашувида жароҳат олди ва биринчи бўлимнинг ўзидаёқ майдонни тарк этди.
Яхши томони, Гулачиги жарроҳлик амалиёти керак бўлмайди. Тиббий текширувлар унинг чап тиззасидаги медиал коллатерал бойлам узилганини кўрсатди. Дарвозабон жорий мавсумда 22 та расмий ўйинда майдонга тушиб...