Сёмин ПСЖ дарвозабонлари Сафонов ва Шевалени тенг кўрди
"Локомотив"нинг собиқ бош мураббийи Юрий Сёмин ПСЖ дарвозасини қўриқлаётган Люк Шевале ва Матвей Сафонов даражасини солиштириб, уларни бир хил кучли посбонлар деб баҳолади. Мутахассис бу фикрини "Евро-Футбол.Ru" нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сёминнинг таъкидлашича, Сафонов ПСЖда ўзини кўрсатишга интилаётгани табиий, бироқ Шевале ҳам майдонга тушган ўйинларида айбдор эмас. У, шунингдек, Шевале томонидан қўпол дарвозабонлик хатолари кўзга ташланмаганини қайд этди.