Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» «Бурирам»га ютқазди
Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг еттинчи туридан кейин «Шанхай Шенхуа» плей-офф йўлланмаси учун кураш имкониятини бой берди. Саккизинчи турда Леонид Слуцкий шогирдлари «Бурирам Юнайтед»га қарши ҳеч бўлмаса турнир билан муносиб хайрлашишга уриниб кўрди, бироқ бу сафар ҳам натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида тайликлар фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидёқ иккита гол уриб, ўйиннинг йўналишини белгилаб қўйди...