Собослаи Винисиусни «Ливерпул»га ўтишга кўндирмоқда
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
TNT Sports Argentina хабарига кўра, «Ливерпул» ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи бразилияликка шахсан қўнғироқ қилиб, уни «қизиллар» сафига ўтишга кўндиришга уринган. Аввалроқ Винисиус венгриялик футболчини яқин дўсти сифатида тилга олганди. Қизиқ томони, Собослаига «Реал» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
«Ливерпул» Винисиусни Муҳаммад Салоҳнинг эҳтимолий ўрнини босувчи сифатида кўрмоқда...