Роналдуни Европанинг топ-клубига қайтариш ҳаракати бошланди
Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан келишмовчиликларни ортда қолдириб, бойкотдан кейин яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда португалиялик юлдуз клубини ўзгартириши эҳтимоли яна кун тартибига чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш Европанинг бир қатор топ-клублари билан боғланиб, 41 ёшли Роналду бўйича ёзги трансфер ойнасида таклифлар бермоқда.
Аввалроқ ОАВда Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейин юзага келган келишмовчиликлар...