Осимҳен «Наполи» раҳбарияти ваъдаларни бажармаганини айтди
Нигериялик ҳужумчи Виктор Осимҳен «Наполи»ни тарк этишига айнан клуб раҳбариятининг айрим ваъдаларни уддаламагани сабаб бўлганини маълум қилди. Футболчи айтишича, у ўзини алдагандек ҳис қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Осимҳен мухлислар олдида юзага келган вазият учун ҳам афсусдалигини билдирди: унинг сўзларига кўра, клуб раҳбарияти тушунтириш бермагани туфайли айрим мухлислар ҳатто унинг уйига келиб, нима бўлганини сўрашган.
Ҳужумчи TikTok’да тарқалган видеолардан кейин...