Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасидан чиқди
Осиё Чемпионлар лигасининг навбатдаги учрашувида Хитойнинг «Шанхай Шэньхуа» жамоаси Япониянинг «Матида Зелвия» клубига 0:2 ҳисобида ютқазди. Леонид Слуцкий шогирдлари ўйиннинг бошида ҳам, якунига яқин ҳам дарвозасидан гол ўтказиб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Меҳмонлар сафида Юки Сома икки бор аниқ зарба йўллаб, дубл қайд этди: у 3-дақиқада ҳисобни очди, 88-дақиқада эса якуний натижани белгилаб берди.
Ушбу мағлубиятдан сўнг «Шанхай Шэньхуа» умумий босқичдаги 7 тур...