«Ливерпул» Салоҳ ўрнини тўлдириш учун асосий номзодни белгилади
Муҳаммад Салоҳ ёзда «Ливерпул»ни тарк этиши эҳтимоли юқори. Мерсисайд клуби ҳужум чизиғи учун янги етакчи топиш устида бош қотирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, «Ливерпул» бу рол учун биринчи рақамли мақсад сифатида «Реал» вингери Родриго номзодини кўрмоқда. Бироқ «қизиллар»нинг қисқа рўйхати кенг: унда «Ньюкасл» футболчиси Энтони Гордон ҳам бор, шунингдек турли услубдаги бошқа вариантлар ҳам кўриб чиқилмоқда.
Transfermarkt Родриго қийматини 60 миллион еврога баҳолаган.