Гарсия “Жирона”га ютқазгач, “Барселона” ўйинини танқид қилди
Испания чемпионатининг 24-тури доирасида каталониялик “Барселона” сафардa “Жирона”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан кейин “кўк-анорранглилар” дарвозабони Жоан Гарсия ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гарсиянинг айтишича, унинг асосий вазифаси — гол ўтказмаслик, аммо бу сафар рақиб “хоҳлаганидан ҳам кўпроқ” зарба йўллаган. Дарвозабон барча сэйвлар жамоа мағлуб бўлса, аҳамияти қолмаслигини таъкидлади.
Шунингдек, у “Барселона” ўйинини яхшилаши зарурлигини қайд этди...