"Насаф"нинг кечаги ғалабаси Ўзбекистон учун муҳим натижа бўлди...
Қаршининг "Насаф" жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси Элит босқичининг сўнгги турида ҳақиқий характер кўрсатди. Сафарда БААнинг "Шаржа" клубига қарши кечган баҳсда "аждарлар" 2:1 ҳисобида зафар қучиб, нафақат ўз мухлисларини хурсанд қилди, балки бутун Ўзбекистон клублари учун мавсумдаги илк халқаро ғалабани тақдим этди.
Плей-оффга йўл бермаган "қаршилик"
Учрашув олдидан "Насаф"да кейинги босқичга чиқиш имконияти қолмаган бўлса-да, Рўзиқул Бердиев шогирдлари майдонга фақат ғалаба учун тушишди.