Жорже Жезуш Роналду нега ўйнамаслигини айтди
"Ан-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду яқинлашиб келаётган ўйинни нима сабабдан ўтказиб юборишини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан сўнг тез орада сафга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу учрашувда ҳам унинг номи қайдномада бўлмайди.
"Жадвал жуда тиққиз. Шу боис Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришга қарор қилдик ...