Икарди хет-триги «Галатасарой»да янги рекордни тақдим этди
Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарой» «Эйюпспорт»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашув қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлиб, у рақиб дарвозасига уч бор аниқ зарба йўллади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу хет-трик Икардига клуб тарихида муҳим натижани ҳам олиб келди: у «Галатасарой»нинг энг сермаҳсул легионерига айланди. Аввал бу кўрсаткич руминялик Георге Ҳажига тегишли эди — 75 гол, Икардининг ҳисобида эса энди 76 гол бор.
Умумий тўпурарлар...