Криштиану Роналду учун Европанинг топ клубларига қўнғироқлар бошланди
Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан келишмовчиликларни ортда қолдирди ва бойкотдан сўнг яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда португалиялик юлдуз клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш ёзги трансфер ойнаси олдидан Европанинг бир қатор топ клублари билан боғланиб, 41 ёшли Роналдуни таркибга қўшиш вариантини таклиф қилмоқда.
Аввалроқ ОАВда Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейинги келишмовчиликлар сабаб...