«Ан-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди
«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс ўтказади. Португалиялик юлдуз форвард тез орада майдонга қайтиши кутилaётганди, бироқ бу сафар ҳам у таркибда бўлмайди.
Жезушнинг таъкидлашича, жамоа зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибнинг яна бир қатор футболчиларига дам беришни маъқул кўрган.