Эрон ва БААдаги легионерларимиз ҳафтани "шовқин"ли якунлашди
Бугун хориж чемпионатларида тўп тепаётган ўзбекистонлик футболчилар сони кўпайиб бораётгани сезиляпти. Деярли ҳар ҳафта кимдир гол уради, кимдир ёрдамчи узатма қилади, кимдир эса жамоасига “ўйинни ушлаб бериш”и билан ёдда қолади. Хўш, якунланган ҳафта легионерларимиз учун қандай ўтди?
Эрондаги воқеалар
Ҳозир Эрон чемпионатида 5 нафар легионеримиз тўп суряпти. Қишки трансферлар ойнасида "Персеполис"га ўтган Игор Сергеев янги жамоасида голларини бошлаб юборди. У "Гол Гоҳар" дарвозасига чиройли зарба йўллаб...