Икарди хет-триги «Галатасарой» рекордини янгилади
Туркия чемпионатининг 22-тури доирасида «Галатасарой» «Эюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашувнинг асосий қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди: у рақиб дарвозасига уч бор аниқ зарба йўллаб, хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу уч гол Икардига клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионер унвонини олиб келди. У руминялик Георге Хаджини ортда қолдирди: Хаджининг ҳисобида 75 та гол бўлган бўлса, Икардининг «Галатасарой» сафидаги голлари сони 76 тага етди.