Ҳусанов "Манчестер Сити"да яна порлади, Гвардиола Уокерни қайта эслади
Бугун хориж чемпионатларида тўп тепаётган ўзбекистонлик футболчилар сафида “қаттиқ ҳаракат” бор: деярли ҳар ҳафта кимдир гол уради, кимдир ассист қилади, кимдир эса майдонда шундай иш қиладики, мухлислар “ҳа, мана шундай!” деб қўяди. Якунланган ҳафтада эса диққат марказида яна бир бор Абдуқодир Ҳусанов бўлди.
“Манчестер Сити”нинг асосий ҳалқаларидан бирига айланиб улгурган ҳимоячи ҳафта ўртасида Англия Премьер-лигасининг 26-турида “Фулхэм”га қарши ўйинда иштирок этди. Одатда сўнгги баҳсларда...