«РБ Лейпциг» асосий дарвозабони Гулачини йўқотди
«РБ Лейпциг» бир муддатга асосий дарвозабони Петер Гулачисиз қолади. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, тажрибали посбон камида бир ярим ой майдонга туша олмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Венгриялик футболчи жароҳатни «буқалар»нинг «Волфсбург»га қарши уй учрашувида олган. У биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйинни давом эттира олмай, майдонни тарк этганди.
Яхши томони — Гулачиги жарроҳлик амалиёти талаб қилинмайди. Тиббий текширувлар унинг чап тиззасидаги медиал коллатерал боғлам узилганини кўрсатди.