Икарди хет-трики «Галатасарай»га йирик ғалаба келтирди
Туркия чемпионатининг 22-тур учрашувида «Галатасарай» «Эюпспор»ни 5:1 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб этди. Баҳс қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди — у ўйинда уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу натижа Икардини клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айлантирди. У руминалик Георге Хаджини ортда қолдирди: Хаджи «Галатасарай» сафида 75 гол урган бўлса, Икарди ҳисобини 76 тага етказди. Умумий тўпурарлар рўйхатида...