Икарди хет-трики «Галатасарой» тарихида янги рекорд ўрнатди
Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарой» «Эйупспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашув қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлиб, у учта гол урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу хет-трик Икардига Истанбул клуби тарихида янги натижа қайд этиш имконини берди: у «Галатасарой» сафида 76-голини уриб, клубнинг энг сермаҳсул легионерига айланди. Аввал бу кўрсаткич руминиялик Георги Хаджига тегишли эди — унинг ҳисобида 75 та гол бор эди, Икарди эса ундан бир қадам олдинга ўтди.