«Ал-Наср» устози Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эр-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар Лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан сўнг тез орада қайтиши кутилган бўлса-да, бу сафар ҳам жамоа рўйхатидан жой олмайди.
Жезушнинг айтишича, зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам бериш режалаштирилган.