Францияда ПСЖнинг асосий дарвозабони кимлиги айтилди
Lequipe журнали журнaлисти Уго Делом ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг Лига 1 доирасида «Ренн»га қарши ўйиндаги ҳаракатлари ҳақида фикр билдирди. Париж клуби сафарда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Деломга кўра, йирик ҳисобдаги ютқазиш учун айбни биргина дарвозабонга юклаб бўлмайди — бу бутун жамоанинг муаммоси. Журналист «Ренн» билан учрашув Сафоновнинг дарвозабонлар иерархиясига таъсир қилмайди, у биринчи рақам бўлиб қолади ва Луис Энрике ҳамон унга ишонишда давом этади, дея таъкидлади.