Ҳусанов энг яхши ўйинчи бўлган ўйинда "Манчестер Сити" рекордни урди
“Манчестер Сити” жорий мавсумда ҳақиқий “тўрт фронт” режимида юрибди: Англия Премьер-лигаси, Англия Кубоги, Карабао Кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида ҳам бош соврин учун жиддий даъвогарлик қилаяпти. Хосеп Гвардиола шогирдлари бу йўлда навбатдаги қадамни мамлакат кубогининг тўртинчи раундида ташлади — қуйи лига вакили “Солфорд Сити” 2:0 ҳисобида мағлуб этилди ва “шаҳарликлар” кейинги босқичга чиқди.
Бу учрашув биз учун яна бир жиҳати билан ҳам алоҳида эътиборли бўлди. Ўзбекистон миллий...