Арбелоанинг «Реал Мадрид»даги келажаги натижаларга боғлиқ бўлади
Январ ойида «Реал» бош мураббийлик лавозимини Альваро Арбелоага топширганди. Клуб мураббий билан келишув муддати ҳақида расман маълумот бермади ва бу масалада изоҳ беришдан тийилди. Шу сабаб Арбелоа вақтинчалик тайинловми ёки тўлақонли бош мураббий сифатида ишлаётгани ҳозирча аниқ эмас. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Athletic нашри ҳар душанба «Реал»даги вазият бўйича таҳлилий материал эълон қилади. Сўнгги сонида таъкидланишича, Арбелоанинг келажаги жамоа кўрсатадиган натижаларга бевосита боғлиқ бўлади.