Беллингем фаолиятидаги энг оғриқли муваффақиятсизликни айтди
Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем карьерасида ҳануз хотирасидан кетмайдиган энг аламли эпизодни эслади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англиялик футболчи Дортмунднинг «Боруссия»сида ўйнаган пайтида Бундеслига чемпионлигини сўнгги турда қўлдан бой берганини тилга олди. Ўша куни «Майнс» устидан ғалаба «асалар»ни чемпион қиларди, бироқ учрашув 2:2 ҳисобида якунланган ва олтин медаллар яна «Бавария»га насиб этган.
«Ҳали ҳам мени таъқиб қиладиган омадсизлик?...