Трубин Реалга урган голи уни ҳаммага танитди
Португалиянинг "Бенфика" клуби дарвозабони Анатолий Трубин Мадриднинг "Реал" дарвозасига урган голи ҳақида хотиралари билан ўртоқлашди. Ўша гол "бургутлар"га Чемпионлар лигасида плей-офф босқичига йўл очиб берган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Трубининг айтишича, у 6 ёшидан бери футбол ўйнаб, майдондаги асосий вазифаси гол ўтказмаслик бўлиши учун тинимсиз меҳнат қилган. Бироқ у ҳозир кўпчилик уни айнан битта эпизод — урган голи сабаб танийотганини таъкидлади.
Дарвозабон бу воқеа ҳануз ўзига ғалати туйулишини яширмади.