Францияда Сафонов ПСЖнинг асосий дарвозабони бўлиб қолади
Lequipe журналисти Уго Делом ПСЖнинг россиялик дарвозабони Матвей Сафоновнинг Лига 1 доирасида «Ренн»га қарши ўйиндаги ҳаракатларига баҳо берди. Париж клуби сафарда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист фикрича, йирик ҳисобдаги мағлубият учун айбни фақат дарвозабонга юклаб бўлмайди — бу бутун жамоанинг натижаси. Делом ушбу ўйин дарвозабонлар иерархиясига таъсир қилмаслигини, Сафонов барибир биринчи рақам бўлиб қолишини ва Луис Энрике унга ишонч билдиришда давом этишини таъкидлади.