Россия терма жамоаси Гватемала билан ўйнамаслиги мумкин
ОАВда март ойида Россия терма жамоаси уйда Мали ва Гватемалага қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. «Мутко против» телеграм-канали маълумотига кўра, 27 март куни россияликлар ҳақиқатдан ҳам Мали терма жамоасига қарши майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Иккинчи баҳс бўйича эса манба ҳозирча Гватемалага қарши ўйин режалаштирилмагани ҳақида маълумотга эга эканини билдирган.
Энди Россия футбол иттифоқи (РФУ) томонидан расмий хабар берилишини кутиш қолмоқда.