Россия терма жамоаси назорат ўйинларига тайёргарлик режасини белгилади
Россия терма жамоасининг яқинлашиб келаётган ўртоқлик учрашувлари бўйича режаси маълум бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«RB Sport» хабарига кўра, март ойида Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа Россияда иккита назорат баҳсини ўтказади. Рақиблар Африка ва Лотин Америкасидан бўлиб, FIFA рейтингида кучли 100 таликдан жой олган терма жамоалар бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, россияликлар июн ойида ҳам яна икки ўртоқлик учрашувини режалаштирмоқда ва бу ўйинлар ҳам ўз майдонида бўлиб ўтади.