Франсияда Сафонов ПСЖнинг асосий дарвозабони бўлиб қолади
L’Equipe журналиси Уго Делом ПСЖнинг россиялик дарвозабони Матвей Сафоновнинг Лига 1 доирасида «Ренн»га қарши ўйиндаги ҳаракатларини баҳолади. Париж клуби сафарда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист фикрича, йирик ҳисобдаги ютқазиш учун айбни фақат дарвозабонга юклаб бўлмайди: бу бутун жамоанинг муаммоси. Унинг таъкидлашича, ушбу натижа дарвозабонлар иерархиясига таъсир кўрсатмайди — Сафонов «биринчи рақам» бўлиб қолади ва Луис Энрике унга ишонишда давом этади.