"Олтин бутса" пойгасида Элдор Шомуродов етакчиликни бой берди...
Туркия Суперлигасининг жорий мавсумида «Олтин бутса» учун кураш тобора қайноқ тус олмоқда. Майдонда ҳар бир гол қиммат, ҳар бир баҳс эса тўпурарлар рўйхатини бир зумда ўзгартириб юбориши мумкин. Шу жараёнда қатор кучли ҳужумчилар билан рақобат олиб бораётган Элдор Шомуродов узоқ вақт давомида пешқадамлик байроғини қўлдан бермай келганди.
Бироқ 22-тур якунлари бу курашда навбатдаги бурилишни олиб келди. Ушбу турда Элдор «Бешиктош» дарвозасини ишғол қила олмаганидан сўнг, тўпурарлар пойгасидаги биринчи ўринни Пол Онуачуга бой берди.