Россия терма жамоаси ўртоқлик учрашувлари режасини аниқлаштирди
Россия терма жамоасининг яқинлашиб келаётган ўртоқлик учрашувлари бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«RB Sport» хабарига кўра, март ойида Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа Россия ҳудудида иккита назорат баҳсини ўтказади. Кутилишича, рақиблар Африка ва Лотин Америкасидан бўлиб, FIFA рейтингида илк 100 таликка кирувчи терма жамоалар орасидан танланади.
Шунингдек, россияликлар июн ойида ҳам яна иккита ўртоқлик ўйинини ўтказишни режалаштирмоқда.