Гарри Кейн 21 асрда пенальтилар бўйича учинчи бўлди
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Гарри Кейн фаолиятидаги 100-пенальтини аниқ ижро этди. Англиялик форвард Бундеслигада “Вердер”га қарши учрашувда (3:0) 11 метрлик зарбани голга айлантирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўша ўйинда 32 ёшли футболчи яна бир муҳим маррани ҳам забт этди — умумий ҳисобда профессионал фаолиятидаги голлари сони 500 тага етди.
FIFA World Cup Stats маълумотига кўра, Кейн 21 асрда пенальтидан 100 та гол урган бор-йўғи учинчи футболчига айланди....