Ҳайкин: Ҳоланн мени издан чиқаришга уринди, деди
Норвегиянинг «Будё-Глимт» клубида тўп сураётган россиялик дарвозабон Никита Ҳайкин Чемпионлар лигасида «Манчестер Сити»га қарши уй учрашувини ёдга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг айтишича, меҳмонлар ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланн стандарт вазиятларда дарвоза олдида жуда яқин келиб, дарвозабон билан яккама-якка кураш олиб борган ва узатмага чиқишига халақит беришга уриниб, уни руҳий жиҳатдан беқарорлаштирмоқчи бўлган. Ҳайкин эса жамоа бу вазиятларда ўзини яхши тутганини таъкидлади.