Арбелоа Алонсо даврида чиққан муаммони бартараф этди
Мадриднинг «Реал» клубида бош мураббий Альваро Арбелоа жамоа ичидаги вазиятни қисқа фурсатда изга солди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалги мураббий Хаби Алонсо футболчилар билан мустаҳкам алоқа ўрната олмагани, оқибатда уларнинг ишончини ҳам йўқотгани айтилмоқда. Diario AS хабарига кўра, Арбелоа келгач, жамоада муҳит яна барқарорлашди ва кийиниш хонасида бирлик қайта тикланди.
«Реал» 12 январ куни Алонсо билан хайрлашиб, унинг ўрнига Арбелоани тайинлаган эди. Шундан бери мадридликлар саккизта ўйин ўтказиб...