Гарри Кейн 21 асрда пеналтилар бўйича кучли учликда
«Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн фаолиятидаги 100-пеналтини аниқ амалга оширди. Англиялик форвард Германия Бундеслигасида «Вердер»га қарши учрашувда (3:0) 11 метрлик зарбани голга айлантирди. Ўша ўйинда 32 ёшли футболчи умумий ҳисобда 500-гол маррасига ҳам етди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
FIFA World Cup Stats маълумотига кўра, Кейн 21 асрда пеналтилардан 100 та гол урган атиги учинчи футболчига айланди. Бу кўрсаткичда ундан фақат Криштиану Роналду (181) ва Лионель Месси (112) олдинда бормоқда.