Франсияда ПСЖ мағлубиятида Сафоновни айблашмаяпти
L’Equipe журналисти Эмери Персо ПСЖ ўйинларини диққат билан кузатиб борар экан, дарвозабон Матвей Сафоновнинг “Ренн”га қарши учрашувдаги ҳаракатларига баҳо берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, Франсия чемпионатининг 22-турида парижликлар сафардa 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
“Мен ПСЖнинг сўнгги мағлубиятида Сафоновни айбдор деб ҳисобламайман. Биринчи гол бўйича унга умуман эътироз йўқ. Кейинги икки вазиятда у дарвозадан чиқиб ўйнамади, аммо буни фақат унинг хатоси деб айтиб бўлмайди”...