«Астон Вилла» Мартинес ўрнига «Манчестер Сити» дарвозабонини кўзламоқда
«Манчестер Сити» дарвозабони Жеймс Траффорд «Астон Вилла»нинг трансфер рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
23 ёшли инглиз посбон «шаҳарликлар» асосий таркибида жой учун Жанлуижи Доннарумма билан рақобатда ютқазмоқда. Траффорд яқинда «Манчестер Сити»га қайтганида захирада ўтириш нияти бўлмаганини таъкидлаган, шу боис матбуотда унинг яқин орада клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида гаплар кўпаймоқда. Football Insider хабарига кўра, «Астон Вилла» уни Эмилиано Мартинеснинг...