Беллингем фаолиятидаги энг оғир аламини айтиб берди
Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем фаолиятида ҳануз хотирасидан ўчмайдиган энг оғриқли эпизодни эслаб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англиялик футболчи Дортмунднинг «Боруссия»сида тўп сурган пайтида Бундеслигада сўнгги турда қўлдан кетган чемпионликни тилга олди. «Майнц» устидан ғалаба «арилар»ни чемпион қилиши мумкин эди, бироқ ўйин 2:2 ҳисобида дуранг якунланиб, олтин медаллар яна «Бавария»га насиб этди.
«Мени ҳозиргача қувиб келаётган омадсизлик?