Никита Хайкин Семин унинг фаолиятини сақлаб қолганини айтди
«Будё-Глимт» дарвозабони Никита Хайкин Россия терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Виталий Кафанов ҳамда Москванинг «Локомотив» собиқ бош мураббийи Юрий Семин билан ҳануз алоқада эканини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Хайкиннинг сўзларига кўра, Семин бир вақтлар уни «Мордовия»га таклиф қилиб, футболчининг фаолиятини амалда сақлаб қолган.
«Виталий Витальевичга муносабатим жуда яхши: терма жамоадаги ҳамкорлигимиздан кейин ҳам доимий алоқадамиз. Семин билан ҳам шундай ...