Арбелоа «Бенфика»га қарши ўйин қийин бўлишини биламиз деди
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган учрашув олдидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, «Реал» Лиссабонда юқори даражадаги ўйин намойиш этиши шарт. Арбелоа «Сешанба куни ғалаба учун бор кучимизни беришимиз керак, чунки ўйин жуда мураккаб кечишини биламиз», дея таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси умумий босқичининг сўнгги турида «Реал» сафарда «Бенфика»га 2:4 ҳисобида имкониятни бой берган...