Григорян «Наполи» ва «Рома» ўйинидаги дурангни адолатли деди
Мураббий Александр Григорян Италия А Сериясининг 25-турида «Наполи» ва «Рома» ўртасидаги учрашувда қайд этилган дуранг натижа ўйин мантиғига тўлиқ мос келганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Беллашув 2:2 ҳисобида якунланди. Мезбонлар — неаполликлар икки бор ҳисобда ортда қолиб кетди, бироқ якунда мағлубиятдан қутулиб қолди.
Григорян фикрича, жамоалар бир очкодан ҳақли равишда олди: «Рома» якка курашларнинг деярли барча турларида жуда кучли кўринди, «Наполи»да эса индивидуал маҳорати юқори...