Месси Lego конструктори орқали жаҳон кубогини йиғди
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Lego конструктори ёрдамида жаҳон чемпионлиги кубоги макетини йиғиб чиққанини кўрсатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футболчи постига «Буни якунладик, Lego», дея изоҳ қолдирди. Якунда асл трофей баландлигига мос келадиган модел тайёр бўлди, уни йиғиш учун 2842 та детал ишлатилган. Бундай конструкторни йиғиш анча вақт талаб қилиши табиий.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина ҳозирги амалдаги жаҳон чемпиони.