Месси Lego’дан жаҳон чемпионлиги кубогини йиғиб чиқди
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси ижтимоий тармоқларда янги пост жойлаб, унда Lego конструктори ёрдамида жаҳон чемпионлиги кубогини йиғиб чиққанини акс этган кадрларни кўрсатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Месси суратга изоҳ сифатида: «Буни якунладик, Lego», деб ёзиб, ишидан мамнун эканини яширмади.
Маълум бўлишича, йиғилган модел баландлиги бўйича асл трофейга мос келади. Конструктор жами 2842 та деталдан иборат бўлиб, бундай кубокни йиғиш анчагина вақт талаб қилиши табиий.